1

Озарбайжон Президенти ўзбекистонликларни мукофотлади

СИЁСАТ 30.08.2022, 15:49
Озарбайжон Президенти ўзбекистонликларни мукофотлади

Озарбайжоннинг бош ахборот агентлиги – “AzerTAJ” ёзишича, бугун мамлакат Президенти Илҳом Алиев бир қатор ҳамюртларимизни "Достлуг" ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий ришталарни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшгани муносабати билан тақдирланганлар орасида мамлакатимизнинг кўзга кўринган маданият намояндалари Ҳошимжон Исмоилов (Ўзбекистон халқ артисти, машҳур созанда Абдуҳошим Исмоилов), Насирли Али Гейдар оглу (Тошкентдаги Озарбайжон маданий маркази фаоли, сирдарёлик озар шоир Али Носирли) ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев қайд этилган.

Шунингдек, “Trend” нашри Ўзбекистон халқ артисти, озар тилида ўнлаб қўшиқларни маҳорат билан ижро этган Насиба Абдуллаева Озарбайжон халқ артисти юксак унвонига лойиқ кўрилгани ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Озарбайжоннинг бир гуруҳ фуқаролари президент фармони асосида тақдирлангани хабар қилинган эди.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1