АсосийSiyosat

Озарбайжоннинг бир гуруҳ фуқаролари президент фармони билан тақдирланди

'Озарбайжоннинг бир гуруҳ фуқаролари президент фармони билан тақдирланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озарбайжон Республикасининг бир гуруҳ фуқароларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Унга кўра, Озарбайжоннинг бир гуруҳ фуқаролари тақдирланди:

“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан — Маммадова Гулянақ Закир қизи - Р. Бейбутов номидаги Озарбайжон давлат мусиқа театри вокалисти;

“Дўстлик” ордени билан:

➖ Мустафаев Шаҳин Мажид ўғли - Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг академик З.М. Бунядов номидаги шарқшунослик институти бўлим мудири, академик

➖ Аскаров Рамиз Бахшали ўғли - Боку давлат университети туркология кафедраси мудири, профессор

➖ Биннатова Алмас Қасим қизи - Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг Низомий номидаги Адабиёт институти “Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон адабий алоқалари” бўлими мудири.

 

    Бошқа янгиликлар