1

Бахтли оилалардаги биз кўрмайдиган 10 та жиҳат

СУҒДИЁНА 12.08.2016, 10:21
Теглар: Оила
Бахтли оилалардаги биз кўрмайдиган 10 та жиҳат

“Бахтли оилаларнинг барчаси бир-бирига ўхшайди”, — деб ёзганди Лев Толстой “Анна Каренина” романида. Ёзувчи ҳақмиди? Наҳот барча бахтли оилаларда қандайдир умумий хислат бўлса? “Ayol.uz” нашри психологлар фикрига таяниб, бахтиёр оилаларни бирлаштирувчи 10 та одатни санаб ўтди.

Улар бир-бири ҳақида қариндош ва дўстларига шикоят қилмайди

Бахтиёр эр-хотин ўз муносабатларига учинчи шахсларни жалб қилиш керак эмаслигини билади.Агар тушунмовчилик юзага келса, улар бир-бири билан очиқчасига гаплашиб олади. Аёлнинг дугоналари ва эркакнинг дўтлари бетарафликни сақлай олмайди ва муносабатларингизга фақат путур етказиши мумкин, холос.

Улар бир-бирини бошқалар билан солиштирмайди

Бахтиёр эр-хотин бир-бирини борича, барча камчиликлари билан қабул қилади ва севади. Улар бир-бирининг камчиликлари устидан кулмайди, қарашлар ва фикрлардаги тафовутни қабул қилади ҳамда бир-бирига ўсишда ёрдам беради.

Улар ўзини қурбон қилиб кўрсатмайди

Бахтли жуфтликлар бир-бирини ўз муаммоларида айбламайди, аксинча ҳодиса учун жавобгарлик иккаласининг ҳам бўйнида эканлигини англайди.

Улар доим ҳам жиддий эмас

Бахтли оилалар хурсандчилик қилишни, кулишни, ҳазиллашишни, ва шу тариқа ўз муносабатларини янгилашни билади. Ҳаёт уларга қарши чиққанда ҳам улар муаммо устидан кулиш имкониятини топади.

Улар бир-бирини танқид қилмайди ва “эговламайди”

Бахтиёр жуфтликлар бир-бирининг яхши хислатларини кўришга ҳаракат қилади, муаммолар юзага келганда эса нима содир бўлаётганини англашга уринади. Агар жуфтингиз кўнглингизга хуш келмайдиган нарсани қилаётган бўлса, унга бу ҳақда айтишнинг мақбул йўлини топинг. Танқид ва кўз ёши ёрдамида истаган нарсангизга эриша олмайсиз — бунда киши сизни тингламай қўяди ва сизнинг у ҳақдаги паст фикрингизни тасдиқлаш учун қасдма-қасдига иш тутади.

Улар фикрларни ўқишга уринмайди

Бахтли эр-хотин бир-бирига ўз эҳтиёжлари ҳақида қандай маълум қилишни билади. Биз энди катта одамлармиз ва бизда яширинча хафа бўлиш ўрнига, бизга керак нарсани сўрашнинг турли усуллари бор. Агар сизга эътибор етишмаётган бўлса, бу ҳақда билдиринг. Очиқчасига билдириш — баркамол ва мустаҳкам алоқаларнинг асоси.

Улар фақат ўз ролларига “ёпишиб қолмаган”

Бахтли жуфтликлар гендер роллари масаласига жуда қатъий тарзда ёндашмайди. Улар ўзгарувчан ва кўп вазифали бўла олади: бугун сиз овқат пиширасиз, эртага — мен, бугун болага мен қарайман, эртага — сиз ва ҳоказо.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1