Ҳар куни истеъмол қилинадиган 5 та зарарли маҳсулот

СУҒДИЁНА 12.08.2016, 11:57
Ҳар куни истеъмол қилинадиган 5 та зарарли маҳсулот

Биз истеъмол қиладиган ҳамма озуқа ҳам фойдали эмас. Олимлар ҳар куни ер юзининг турли бурчакларида яшовчи миллионлаб инсонлар томонидан истеъмол қилинадиган ва органпизмга зарарли бўлган 6 та маҳсулотни санаб ўтди, деб ёзади “Сегодня.ua” нашри.

1.  Дудланган колбаса
Колбаса ишлаб чиқарувчилар дудлашнинг анъанавий усулидан бугунги кунда деярли фойдаланмайди. Улар дудланган колбасани махсус суюқликда ушлаб туришади. Суюқлик таркибида эса токсик модда формальдегид мавжуд. 

2.  Қаттиқ шимиладиган конфетлар
Шимиладиган конфетлар таркибида тиш эмалини емирувчи ва ошқозон шиллиқ пардасига зарар етказувчи моддалар бор. Интернетда бундай турдаги конфетлар ошқозонга тушгач, қандай ҳолат кузатилиши акс этган видеороликларни томоша қилишингиз мумкин. Бундай томошадан сўнг конфет егингиз келмай қолади.

3.  Майда балиқли консервалар
Шпрот балиғини консервалаш жараёнида бензопирен деб аталувчи канцероген моддаси қўлланилади. Бу модда эса инсон организми учун зарарли моддалар орасида биринчи ўринда туради. Бироқ консерва ишлаб чиқарувчилар аксарият ҳолларда маҳсулот таркибида бу моддани кўрсатмайди.

4.  Узоқ муддат сақланувчи сут маҳсулотлари
Агар сутни музлатгичда икки ҳафтадан ҳам кўпроқ муддат сақлаш мумкин бўлса, бу маҳсулот таркибига турли антибиотиклар қўшилганидан далолат беради. Антибиотиклар эса жигарни ишдан чиқаради ва организмнинг моддаларни қабул қилиш функциясини бузади. 

5.  Тарвуз ва қовун
Тарвуз ва қовунни август ойига қадар истеъмол қилиш—организм учун ўта хатарли. Чунки, уларни тезроқ пишириш ва бозорга олиб чиқиб сотиш мақсадида деҳқонлар турли кимёвий моддалардан фойдаланади. Улар эса инсон организмига салбий таъсир кўрсатади. Мутахасисларнинг фикрига кўра, сентябрь ойида тарвуз ва қовунни бемалол истеъмол қилиш мумкин. Сабаби, бу ойга келиб полиз маҳсулотлари табиий равишда пишиб, етилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1