1

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралари бошланди

СИЁСАТ 15.09.2022, 17:03
Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралари бошланди

ШҲТ саммити доирасидаги яна бир муҳим тадбир - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралари бошланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарига Арқадағ, Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. 

Олий мартабали меҳмон Самарқандда Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини алоҳида қайд этди.

Президентлар Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги анъанавий яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани ва аниқ амалий мазмун билан бойиганини мамнуният билан таъкидладилар.

Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ошиб бораётгани ва йил бошидан 10 фоизга ортгани кўрсатиб ўтилди. Логистика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлар ҳамкорлиги ва маданий-гуманитар алмашинув кенгайиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1