Хитойнинг Фуцзянь вилоятидаги қишлоқлардан бирида яшовчи аёл нунчакни маҳорат билан ўйнатишини видеороликда намойиш қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Facebook саҳифасига жойлаштирилган бу видеороликни фойдаланувчилар 61 минг маротаба томоша қилган.
Видеороликда Мисс Лей (аёлнинг тўлиқ исми ошкор этилмаган) нинг қишлоқ аёлларини нунчак ёрдамида машқ қилдираётгани акс этган. У бир неча усулларни намойиш қилган. Масалан, ёрдамчи аёлнинг бошига қўйилган олмани кўзини боғлаган ҳолда нунчак ёрдамида уриб туширган.
Нунчак — совуқ қурол тури бўлиб, цилиндр шаклидаги, занжир билан бир-бирига уланган иккита кичкина говрондан иборатдир.





