1

⚡️Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол вафот этди

ЖАМИЯТ 27.09.2022, 09:16
⚡️Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол вафот этди

Ўзбекистoн Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълумот ўрнида, Жамол Камол 1938 йил Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган.

1992 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвонини олган.

Дастлабки шеърий тўплами — "Олам кирар юрагимга" (1968). "Чўққиларга ёғилди ёғду" (1971), "Тош туғён" (1973), "Ҳасан ва ой" (1974), "Қуёш чашмаси" (1975), "Достонлар" (1978), "Тафаккур" (1979), "Қадаҳ" (1980), "Сувайдо" (1983), "Умидли дунё" (1988) каби шеърий асарлар муаллифи.

Жалолиддин Румийнинг "Маснавий"си, Ибн Сино, В. Шекспир, Буало, Пушкин каби жаҳон адабиёти сиймоларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1