1

Мактабларда дзюдо янада ривожлантирилади

СПОРТ 13.10.2022, 22:34
Мактабларда дзюдо янада ривожлантирилади

Ўзбекистон дзюдо федерацияси, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF), Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, дея хабар бермоқда вазирлик.

Маълум бўлишича, меморандумга мувофиқ:

  •  Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) “Мактабларда дзюдо” дастури бўйича дзюдога  ихтисослаштириладиган 20 та мактабни дзюдо татамилари ва болалар кимонолари билан таъминлаш;
  • Спортни ривожлантириш вазирлиги “Мактабларда дзюдо” дастури асосида ташкил этилган секцияларни тренерлар билан таъминлаш, тренерлар, инструкторларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш ва умумтаълим муассасаларининг болалари ўртасида дзюдо мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтазиш;
  • Ўзбекистон дзюдо федерацияси “Мактабларда дзюдо” дастури бўйича ташкил этилган секцияларни спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш, ўқувчилар ўртасида мусобақалар ва тадбирлар ташкил этишга кўмаклашиш ва халқаро мутахассисларни жалб қилиш орқали маҳорат дарслари, тренинглар ташкил этиш, шунингдек, “Мактабларда дзюдо” дастури спорт секциялари учун ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1