АсосийSport

Хави кетиши ва "Барса" собиқ мураббийи клубга қайтиши мумкин

'Хави кетиши ва "Барса" собиқ мураббийи клубга қайтиши мумкин'ning rasmi

Айни пайтда “Барселона”да кичик инқироз кузатилмоқда. 

Жамоа Европа Лигасига тушиб кетишга яқин ва яқшанба куни “Реал”дан учралган мағлубият ҳам мухлисларнинг эсидан чиқмаган.

Маълум қилинишича, “Барса” шу ҳолатда давом этса, клуб Хави билан ҳайрлашишига тўғpи келади. Сабаби, раҳбарият ёзги трансферлар ойнасида энг фаоллардан бўлди, аммо натижалар шунга яраша эмас.

Хави клубдан кетган тақдирда, унинг ўрнига Луис Энрике келиши мумкин. Испания бош мураббийи жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоадан кетиши кутилмоқда. “Барса“ эса вазиятни кузатиб боряпти. 

    Бошқа янгиликлар