АсосийJinoyat

Сурхондарёда кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ масъул шахс қўлга олинди

'Сурхондарёда кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ масъул шахс қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “Ж.Ж.” МЧЖ раҳбари Д.Т. ва таъсисчиси А.И. ҳудудий тижорат банки филиалидан иссиқхона қуриш учун ажратилган 450 млн сўм имтиёзли кредит маблағини мақсадсиз сарфлаганликлари, шунингдек А.И. ўзининг номига “А.Ж.” номли МЧЖни ташкил этиб, сохта ҳужжатлар орқали яна 600 млн сўм имтиёзли кредит олишга эришиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Шу каби, Департаментнинг Нарпай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н” МЧЖга 12 та фермер хўжалигига томчилатиб суғориш технологияларини етказиб бериш учун ажратилган кредит маблағларининг 536,4 млн сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар