АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Корея касалликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кўришда ҳамкорлик қилади

'Ўзбекистон ва Корея касалликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кўришда ҳамкорлик қилади'ning rasmi

Корея Республикаси билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилинади. Бу ҳақда “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–406-сон, 20.10.2022 й.) қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги. 

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Корея Республикаси  Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди. 

Мазкур Битим 2021 йил 17 декабрь  куни Сеул шаҳрида имзоланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул бўлган ваколатли органлар  этиб белгилансин. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

    Бошқа янгиликлар