АсосийSport

​​Ўзбек кураши Африка ва Европа ёшлар ўйинлари дастурларига киритилмоқда

'​​Ўзбек кураши Африка ва Европа ёшлар ўйинлари дастурларига киритилмоқда'ning rasmi

18-21 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг (ANOC) XXVI Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон халқаро кураш ассоциациясининг хабар беришича, нуфузи жиҳатидан Халқаро олимпия қўмитасидан кейинги ўринда турадиган ташкилотнининг энг муҳим анжуманида дунёнинг барча миллий олимпия қўмиталари вакиллари, Халқаро Олимпия қўмитаси аъзолари ва халқаро спорт ўйинлари ташкилий қўмиталари раҳбарлари иштирок этишди.

Мазкур нуфузли спорт анжуманида Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти, Осиё Олимпия Кенгаши Осиё ўйинлари Бош директори, Олимпия ўйинлари бўйича ANOC ишчи гуруҳи аъзоси Ҳайдар Фарман ва Халқаро Кураш ассоциацияси Вице–Президенти Зиёвиддин Ҳожиниязовлар иштирок этиб Курашни дунё бўйича кенг оммалаштириш бўйича кўплаб учрашувлар ўтказилган. 

Ўзбекистон делегацияси Африка Миллий Олимпия қўмиталари Ассоциацияси (АНОСА) президенти билан Курашни Африка ўйинлари Дастурига киритиш бўйича амалга ошириш лозим бўлган вазифаларни келишиб олишди.

Шунингдек, учрашувлар давомида Европа олимпия қўмитаси аъзолари билан ҳам музокаралар олиб борилган. Курашни Европа ёшлар ўйинларига Дастурига киритиш бўйича дастлабки келишувлар амалга оширилди. Мазкур масала бўйича музокараларнинг амалий босқичи давом этмоқда. 

Қайд этилишича, қитъавий ўйинлар Олимпия ўйинларидан кейинги ўринда турадиган нуфузли спорт байрамидир. Курашнинг қитъавий ўйинлар Дастуридан расман ўрин олиши келгусида Олимпия ўйинлари Дастурига киритилишида муҳим аҳамиятга эгадир.

 IKA рахбарияти томонидан Кураш 2018 йили Индонезияда бўлиб ўтган Ёзги Осиё ўйинлари Дастурига киритилган эди. 2023 йил Хитойнинг Ханжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Ёзги Осиё ўйинларида ҳам Кураш бўйича расмий беллашувлар бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар