АсосийJinoyat

Жиззахлик мактаб ўқувчиси телеграм орқали фуқарони чув туширди

'Жиззахлик мактаб ўқувчиси телеграм орқали фуқарони чув туширди'ning rasmi

Жиззах вилоятида 16 яшар мактаб ўқувчиси телеграм мессенжери орқали кредитга машина олиб бераман деб, фуқарони чув туширди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи, фуқаро З.Ж. ариза билан мурожаат қилган. У телеграм мессенжеридаги “Автокредит бош тўловсиз” гуруҳига аъзо бўлгани, ўзини гуруҳ администратори деб таништирган шахс унинг ишончига кириб, 3 йил муддатга 90 000 000 сўмга 16 фоиздан Nexia-3 русумли машинани олиб беришини ваъда қилганини, шундан сўнг келишув асосида бошланғич 2 180 000 сўм пулни қўлга киритгач, телеграм мессенжеридаги ёзишмаларини ўчириб ташланганини билдирган Фуқаро гуруҳ администраторига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи 2006 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси М.Д. экани аниқланган.

М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар