1

Бугун Абу-Даби “Катта Дубулға” турнирида 3 нафар спортчимиз курашади

СПОРТ 23.10.2022, 09:16
Бугун Абу-Даби “Катта Дубулға” турнирида 3 нафар спортчимиз курашади

Жорий йилнинг 21-23 октябрь кунлари БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнири бўлиб ўтади. 

Умумий мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 65 давлатидан жами 419 (243 эркак, 176 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади. 

Мусобақанинг учинчи кунида оғир вазнли полвонлар иштирокини бошлашади. 

Эркаклар -90, -100 ва +100 кг, аёллар эса -78, +78 кг вазн тоифаларида баҳсларга киришади.

 Бугун ғолиблик учун кураш олиб борадиган ҳамюртларимиз қуйидагича:

  • - 78 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Метка Лобник (Словения);
  • - 100 кг: Отабек Тўрабоев - Қаисар Хон (Покистон); 
  • +100 кг: Бекмурод Олтибоев - Мустафа Фофана (Гвения).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1