АсосийJamiyat

Бугунги ёмғир сабаб Тошкент ҳавосида ифлосланиш қайд этилмади

'Бугунги ёмғир сабаб Тошкент ҳавосида ифлосланиш қайд этилмади'ning rasmi

Ўзгидромет кузатув натижаларига кўра Тошкент шаҳрида айни вақтда ёмғир ёғганлиги таъсирида ҳавонинг майда чанг зарралари (РM 2,5) билан ифлосланиши қайд этилмаган. Тошкент шаҳар ҳавоси тоза кўрсаткичларга эга! 

Қайд этилишича, Юнусобод тумани “Бодомзор” йўлида – чанг 11.8 мкг/м3 ташкил этган.  Ушбу ҳудудларда ҳаводаги чанг миқдори AQI – РM 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг “яхши” даражадаги ифлосланиш тоифасига киради. 

Эслатиб ўтамиз, пойтахт Тошкент дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиши бўйича 8 ўринни эгаллаган эди.  

    Бошқа янгиликлар