Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи, фуқаро З.Ж. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжеридаги «Автокредит бош тўловсиз» гуруҳига аъзо бўлганлиги, ўзини гуруҳ администратори деб таништирган шахс унинг ишончига кириб 3 йил муддатга 90.000.000 сўмга 16 фоиздан «Некция 3» русумли автомашинани олиб беришини ваъда қилганлигини, шундан сўнг келишув асосида бошланғич 2.180.000 сўм пулни қўлга киритгач телеграм мессенжеридаги ёзишмаларини ўчириб ташланганлигини билдириб, гуруҳ администраторига нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи 2006 й.т., 10-синф мактаб ўқувчиси М.Д. эканлиги аниқланган.
М.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






