1

Фарғонада ҳамширалар айби билан икки боланинг оёғи ишламай қолди

ЖИНОЯТ 26.10.2022, 22:29
Фарғонада ҳамширалар айби билан икки боланинг оёғи ишламай қолди

Фарғонада икки норасида ҳаётнинг энг ширин дамларини ўтказадиган, чопқиллаб югурадиган бир вақтда юришдан ҳам мосуво бўлиб қолди. Энди улар бошқа болалар каби эмин-эркин ҳаракатлана олмаслиги мумкин.

Ачинарлиси бунга ҳамширалар сабабчи бўлиб қолди. Уларнинг нотўғри муолажалари натижасида болалар саломатлиги ёмонлашган. Бу ҳақда "Zamon" информацион дастурида хабар берилди.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 18 апрель куни ҳамшира С. шифокор томонидан тавсия этилган антибиотикни "Лидокаин"га эритиб, бемор Абдураҳимованинг чап ён бош соҳасига инъексия қилади. Бунинг натижасида бемор оёғида кучли оғриқ бўлиб, ишламай қолган. Жорий йилнинг 3 июль куни эса ҳамшира Қ. шифокор томонидан берилган Но-Шпа ва Димедрол дори воситасини вояга етмаган А. га нотўғри инъексия қилиши оқибатида бемор боланинг ўнг оёғи увушиб, ишламай қолган.

Маълум бўлишича, суд тиббий экспертизасининг хулосасида ушбу салбий ҳолатлар техник жиҳатдан нотўғри қилинган инъексия натижасида содир бўлганлиги маълум қилинган.

"Мазкур ҳолат бўйича Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 116 моддасининг 1-қисми билан икки ҳамширага нисбатан жиноя иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилган. Ушбу сайёр ҳолатлар очиқ сайёр суд мажлисида шифокорлар, ҳамширалар иштирокида кўриб чиқилди. Етқазилган моддий зарарлар қоплангани сабабли жиноят ишлари тугатилди", — дейди ЖИБ Қўқон шаҳар суди судьяси Машрабжон Улуғбеков.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1