АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 1 ноябрдан фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет орқали рўйхатга олиш синов тариқасида бошланади

'Ўзбекистонда 1 ноябрдан фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет орқали рўйхатга олиш синов тариқасида бошланади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳамда профилактика инспекторлари томонидан Ўзбекистон фуқароларини вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олиш фаолияти тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.

Тажриба-синов доирасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон фуқароларини вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш, уларнинг хоҳишига кўра, қулай манзилдаги профилактика инспекторлари, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан амалга оширилади.

 

    Бошқа янгиликлар