Стратегик ислоҳотлар агентлиги (СИА) ташаббуси билан Касабланка (Марокаш Қироллиги) шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон молия марказлари Альянси (WAIFC)нинг сўнгги директорлар кенгашида Тошкентнинг ВАИФС фаолиятида халқаро молия маркази сифатида иштирок этиш ва Тошкентнинг WAIFC "кузатувчиси" мақомини олиши масаласи кўриб чиқилди.
WAIFC директорлар кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан Тошкент Жаҳон Альянсининг Халқаро молия марказлари «кузатувчиси» мақомини олди. Халқаро молия маркази сифатида Тошкент шаҳрининг расмий вакили мақоми СИА га берилди.
29.10.2022 11:30
Тошкент Халқаро молия марказлари Бутунжаҳон Альянсининг "кузатувчиси" мақомини олди






