29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳудудида юк машинаси ёниб кетгани тасвири тарқалди.
ФВВнинг маълум қилишича, тахминан соат 21.43 ларда Яккабоғ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига фуқаролардан Юк машинаси ёнаётганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган. Хабарга кўра, воқеа жойига соат 21.50 ларда қутқарув хизматидан 1 та бўлинма етиб бориб, ёнғинни тахминан соат 22.13 лар атрофида тўлиқ ўчирган.
Маълум бўлишича, мазкур юк автомобили туманнинг “Оқтош” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўл ёқасида тўхтаб турган. Шунингдек, ушбу транспорт воситаси Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро З.Х бошқарувида (“МАН” русумли 30/659 ФВА давлат рақам белгили юк машинаси) бўлганлиги маълум бўлди.
Ёнғин оқибатида юк автомобилининг олд (кабина) қисми ёниб зарарланган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.






