АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда илк бор хорижий инвестор томонидан давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш бўйича битим имзоланди

'Ўзбекистонда илк бор хорижий инвестор томонидан давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш бўйича битим имзоланди'ning rasmi

Ўзбекистон республика валюта биржасида илк бор хорижий инвестор томонидан давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш бўйича ва фьючерс шартномалари билан битимлар имзоланди.

ЎзРВБ ахборот хизмати хабар беришича, 2022 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон республика валюта биржаси (ЎзРВБ) савдо платформасида илк бор “Асакабанк” АЖ ва “Қишлоқ қурилиш банки” АТБ томонидан экспирация муддати жорий йилнинг ноябрь ойида белгиланган валютавий фьючерс шартномалари билан битимлар тузилди.

ЎзРВБнинг бошқа биржа инструментлари қаторида таклиф этилаётган ушбу янги инструмент бозор иштирокчилари учун валюта хатарларини ҳимоя қилиш, шунингдек, нарх ўзгаришлари эвазига даромад олиш имконини яратади.

    Бошқа янгиликлар