Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ИИББ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фуқаронинг мавжуд бўлмаган қарздорлигини йўқ қилиб беришни ваъда қилган иқтисодчи фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
“V.E.” МЧЖнинг Юнусобод тумани “Иссиқлик тармоғи” бўлими иқтисодчиси Ж.О. фуқаро К.нинг Юнусобод тумани, “Буюк турон” МФЙ ҳудудидаги яшаш хонадонининг иссиқлик манбаидан аслида мавжуд бўлмаган 24 млн сўм қарздорлигини гўёки корхонанинг юқори турувчи мансабдорлари орқали йўқотиб бериш эвазига ўз хизмат хонасида 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 25, 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






