1

Олимлар кўзни равшанлаштирадиган янги муолажа усулини ўйлаб топишди

САЛОМАТЛИК 10.11.2022, 15:03
Олимлар кўзни равшанлаштирадиган янги муолажа усулини ўйлаб топишди

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи томонидан олиб борилган изланишлар натижасида ёш билан боғлиқ макуляр дегенерация кўз хасталиги хавфини камайтириш йўли топилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тажриба синовлари шуни кўрсатдики, организмда холестерин моддасининг юқори даражасини даволаш ёки қандли диабетнинг иккинчи типини назорат қилишга мўлжалланган дори-дармонларни мунтазам истеъмол қилиш орқали бу дардга чалиниш эҳтимолини пасайтириш мумкин.  

Тадқиқотга 50 ёшдан ошган кишилар жалб этилди. Улар тўрт тоифа, яъни танасида холестерин даражасини пасайтириш, диабетни назорат қилиш, яллиғланишларни бартараф этиш ёки таянч-ҳаракат тизими хасталикларини даволаш мақсадида дорилар қабул қилаётган беморлар орасидан саралаб олинди.

Якунда холестерин ёки диабетга қарши қўлланилган препаратлар ёш билан боғлиқ макуляр дегенерацияга чалиниш хавфини 22 фоизгача камайтириши мумкинлиги маълум бўлди.  

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1