Туркиянинг Истанбул шаҳридан Бухорога учган ТК-266 рейси самолёти Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилди. Бу ҳақда “Новости Ташкентского Неба” хабар берди.
Қайд этилишича, Бухорода ноқулай об-ҳаво шароити юзага келган. Аэропорт ҳудудида қалин туман кузатилгани сабабли рейс Тошкентга йўналтирилган.
Аввалроқ, Москва-Тошкент йўналишида учган самолёт фавқулодда Навоийга қўндирилганди






