АсосийJamiyat

Россияда 3 нафар фуқаро Ўзбекистондан олиб кирилган маккажўхорини еб, ботулизмга чалинди

'Россияда 3 нафар фуқаро Ўзбекистондан олиб кирилган маккажўхорини еб, ботулизмга чалинди'ning rasmi

"A.I.M-SHAMSHOD” (Ўзбекистон) корхонаси томонидан қайнатилган маккажўхори (450 г) Россияда сотувдан олиб ташланди

Маълум қилинишича, мазкур маҳсулотдан Красноярск ўлкасининг уч нафар фуқароси ботулизмнинг дастлабки ташхиси билан заҳарланган.

Маҳсулот Красноярск ўлкаси, Новосибирск, Кемерово ва Омск вилоятлари, Олтой ўлкаси, Хакасия Республикаси, Бурятия Республикаси ва Транс-Байкал ўлкасига етказиб берилган. 
Маҳсулотни импорт қилувчига нисбатан режадан ташқари текшириш бошланган.

    Бошқа янгиликлар