ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар беришича, бугун Тошкент вақти билан 13:01 да (14.11.2022 йил, Гринвич бўйича 08:01 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 40,51 градус шимолий кенглик; 72,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 20 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 304 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Хўжаобод туманида 2-3 балл, 17 км.
Булоқбоши туманида 2-3 балл, 20 км.
Жалақудуқ туманида 2 балл, 25 км.
Эслатиб ўтамиз, бугун тонгда ҳам республиканинг 10 та ҳудудида ер силкиниши қайд этилган эди.






