"Ўзбекистон биздан 30-40 йил олдинга ўтиб кетди. Биз ҳатто гугурт заводи ҳам қура олмадик". Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара масаласини кейинга қолдириш мумкин эмаслигини таъкидлади (видео)

СИЁСАТ 17.11.2022, 12:24
Теглар: Видео, Қирғизистон, Садир Жапаров
"Ўзбекистон биздан 30-40 йил олдинга ўтиб кетди. Биз ҳатто гугурт заводи ҳам қура олмадик". Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара масаласини кейинга қолдириш мумкин эмаслигини таъкидлади (видео)

Бугун, 17 ноябрь куни Қирғизистон парламентида Ўзбекистон билан чегара бўйича келишувларни ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унда президент Садир Жапаров ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда "Спутник Қирғизистон" ёзмоқда.

Маълум қилинишича, депутатлар Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси тўғрисидаги келишув ва Кемпир-Обод сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни овозга қўйишади. Иккала республика расмийлари эришилган келишувлар ўзаро манфаатли, деб ҳисоблайди.

"Орто-Токой (Косонсой) сув омбори Ўзбекистонга берилгани ҳақидаги гаплар ёлғон, у бутунлай бизники бўлиб қолмоқда", - деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев парламентдаги ҳисоботида.

Садир Жапаров қирғиз-ўзбек чегараси бўйича келишувларни муваффақиятли ва Қирғизистон учун фойдали деб атади. Унинг сўзларига кўра, бугун тарихий кун, чунки Ўзбекистон билан чегара масаласига нуқта қўйилмоқда.

“Келишувлар тарих томонидан баҳоланади”, - деди Жапаров.

Қирғизистон президенти бугун Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси бўйича келишув кўриб чиқилаётган парламентга нима сабабдан келганини тушунтирди. У Ўзбекистон тараққиётда 30-40 йил олдинга ўтганини айтган. 

"Ўзбек томони раҳбари яхши ишлайди. Демак, Ўзбекистон биздан 30-40 йил олдинда. Мен самолётлар, вертолётлар ҳақида гапирмаяпман, 30 йил ичида биз ҳатто гугурт заводи ҳам қурмадик", - деди Садир Жапаров.

Агар у ратификация қилинса, Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараларни делимитация қилишни якунлайди. Садир Жапаров нима учун Ўзбекистон билан чегара масаласини ҳал қилишни кейинга қолдириш мумкин эмаслигини тушунтирди.

“Агар биз бу масалани ҳозир ҳал қилмасак, бундай муваффақиятли келишувга эришиш қийин бўлади, балки имконият ҳам бўлмайди, қўшни давлатларда йилдан-йилга аҳолининг ер майдони камайиб бормоқда. Агар масалани ҳал қилишни кейинга сурадиган бўлсак, келажакда нафақат 19 минг гектар, балки юз квадрат метр учун ҳам қон тўкилиши мумкин. Чегарадаги можаролар туфайли 30 йил ичида қанча тинч аҳоли ва чегарачилар ҳалок бўлганини ўзингиз ҳам биласиз”, - деди президент.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарани делимитация ва демаркациядан ўтказгандан сўнг 6-7 ўтказиш пунктини очади, деди Садир Жапаров парламентда. Ҳозирда икки давлат чегарасида жами 15 та назорат пункти мавжуд. Аммо кўпчилиги ҳозир ишламаяпти.

Қирғизистон парламенти олдига катта экран ўрнатилган. Тарихий учрашув Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси бўйлаб трансляция қилинмоқда.

 

Шарҳлар

Истанбулда ўзбекистонлик эркак рашк сабаб аёлни пичоқлаб ўлдирди (видео)

15.03.2023, 12:05

Истанбулнинг Эсенюрт туманидаги турар жой кираверишида ўзбекистонлик аёл рашк туфайли севгилиси томонидан аввал калтакланди, кейин эса пичоқланди. Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган аёл вафот...
Тошкентдаги 91-мактабда тренддаги қўшиққа видео олган директор ва ўринбосарлар огоҳлантирилди (видео)

14.03.2023, 13:50

Яккасарой туманидаги 91-мактабда директор ва унинг ўринбосарлари машҳур "За деньги да" қўшиғига қалбаки доллар сочган ҳолда олган ҳазиломуз видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан Яккасарой туман ҳокимлиги муносабат билдирди.  Маълум...
“Ерга йиқилганимиздан кейин бизни тепиб ҳам ташлади, бу жойи видеога тушмаган”. Луиза Расулова калтаклангани ва жанжал сабаби ҳақида гапириб берди (видео)

11.03.2023, 11:25

Куни кеча, ижтимоий тармоқларда актриса Луиза Расулова ва унинг онасини калтаклашгани акс этган видео тарқалди.Шундан сўнг ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумот тақдим...
“Ўзбек-қирғиз” чегарасида катта миқдордаги наркотик моддалар қолдириб кетилгани аниқланди (видео)

10.03.2023, 10:54

ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича Бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган...
Об-ҳаво: Тошкент
+16.97°
Валюта курси
11375.05
USD -42.93
12111.02
EUR -12.59
148.48
RUB -0.85
1