Бош прокуратура департаментининг берган хабарига кўра, Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳридаги “Мармар деҳқон бозори” ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Ш. фуқаро Н.Ҳ.га 3 400 АҚШ долларини 38,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.