"Ўзбекистон темир йўллари" қишки таътил мобайнида ОТМ талабалари учун маҳаллий йўналишдаги қатновларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди.
Чегирмалар 22 декабрдан 10 январгача амал қилади. Чипталарни сотиб олиш учун паспорт ва талабалик гувоҳномаси билан темир йўл кассаларига ташриф буюриш ёки chipta.railway.uz сайтидан фойдаланган ҳолда электрон тарзда чипта харид қилиш мумкин.
Сал аввал "Uzbekistan Airways" ҳам қишки таътил олдидан талабалар учун 50 фоиз чегирма эълон қилганди.