Нью-Йорк мода ҳафталиги очилиш маросимидаги кийимлар намойишини ҳиндистонлик юзи кислотадан куйиб қолган модель қиз бошлаб берди, деб ёзади “Lenta.ru”.
19 ёшли Решма Кереши ҳамюрти Арчана Кочхар яратган либосни кийиб, подиумга чиқди. Тадбир ташкилотчилари мазкур ҳолат ёрдамида турли мамлакатларда арзон кислоталар сотиш устидан назоратни кучайтириш лозимлигига эътиборни жалб қилмоқчи бўлишди.
“Ҳатто ўзимнинг энг буюк орзуларимда ҳам подиумга чиқишни орзу қила олмасдим. Бу хаёлимга ҳам келмаган. Менга ўхшаб куйиб қолган қизлар жуда кўп. Уларга ўзингизга ишонинг, дегим келади”,—дейди Кереши.
Керешининг юзи бундан 2 йил аввал куйиб қолган эди. Ўшанда қизнинг опаси эрининг зўравонликларига чидолмай, уйдан кетиб қолганди. Бундан қаттиқ ғазабланган эркак Керешининг опасини кўчада кутиб турарди. У опасини ҳимоя қилмоқчи бўлганида эса поччаси юзига кислота сепиб юборади.
Ҳозирги пайтда Кереши Make Love Not Scars ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилоти билан ҳамкорлик қилади.
Teenage Indian acid attack survivor redefines beauty at NY Fashion Week https://t.co/b76GKu0be0 pic.twitter.com/EsK9Skwgo1
— Daily Mail US (@DailyMail) 9 сентября 2016 г.
23.08.2021, 16:08
Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...01.06.2021, 18:32
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...13.05.2021, 22:34
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...13.12.2019, 10:00
Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....