АсосийSiyosat

МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади

'МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади'ning rasmi

Мустақил давлатлар ҳамдўстилиги ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари 9 декабрь куни Москвада учрашади. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазирлигига таяниб, Sputnik хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда томонлар халқаро ва минтақавий хавфсизлик, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашади, ўзаро манфаатли масалалар муҳокама қилинади.

Маълумот учун, МДҲга Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади. ШҲТга бўлса: Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон.

    Бошқа янгиликлар