БАНАН – таркибида магний миқдори юқори бўлганлиги боис, организмда магний-кальций баланси издан чиқиши мумкин. Бу эса юракка зиёндир.
АПЕЛЬСИН ШАРБАТИ – оч қоринга хом мева шарбатини истеъмол қилиш, қорин дам бўлиши, газ тўпланишига сабаб бўлади. Яхшиси, енгил тамаддиқ қилинг-да, сўнг шарбат ичинг.
ҚАТИҚ – нонуштадан сўнг ярим соат ўтгач, истеъмол қилсангиз овқат ҳазм бўлиши меъёрлашади. Ёки ухлашга ётишдан олдин еб олинг. Оч қоринга ейилганида эса ҳеч қандай фойда бўлмайди.
ПОМИДОР – нонуштани сабзавотли салат билан бошлашга шошилманг. Оч қоринга ейилган помидор ёки ундан тайёрланган салат меъда суюқлигини таъсирлантириб, қоринда оғирлик пайдо қилади.
ШАКАРЛИ ЧОЙ – аввал бирор нима тамадди қилинг-да, сўнг ширин чой ичинг. Акс ҳолда шакар таркибидаги моддалар организмдаги ишқор балансини ўзгартириб юбориши мумкин.