Соч тўкилишига қарши 5 энг самарали ниқоб

САЛОМАТЛИК 15.09.2016, 12:43
Теглар: Саломатлик, Аёл
Соч тўкилишига қарши 5 энг самарали ниқоб

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар соч тўкилишидан шикоят қилишади. Агар сизни ҳам бу муаммо ташвишга солса, эътиборингизга уй шароитида қўллаш мумкин бўлган энг осон ва самарали ниқобларни ҳавола этамиз.  

1.  50 гр. табиий хинага бироз ёғли қатиқ қўшиб аралаштиринг, қуюқ қоришма ҳосил бўлсин. Тайёр қоришмани сув буғида илитиб, 2 ампула Б6 витаминидан қўшинг ва яxшилаб аралаштиринг. Соч илдизларига хинали ниқобни суртиб, сочиқ ёки полиетилен халта билан ярим соатга ўраб қўйинг. Ниқобни илиқ сувда ювиб ташлайсиз. Бу ниқобдан ҳафтада икки марта фойдалансангиз, сочларингиз соғлом ва жилокор бўлади.  

2.  Битта туxум сариғини санчқи ёрдамида аралаштиринг-да, устига 1 чой қошиқ ўсимлик ёки зайтун мойи ва 2-3 ош қошиқ асал қўшиб аралаштиринг. Ниқобни соч илдизига суртиб, 2 соатдан сўнг илиқ сувда чаясиз. 

3.  Ёки шунчаки туxум сариғини олингда, соч илдизига суртиб қўйинг бу ҳам жуда яxши самара беради.

4.  Сочни ювиб бўлгандан сўнг мойчечак, иттиканак, эман пўстлоғи, қариқиз томири, ялпиз, қизилпойча, газанда ва шу каби бошқа ўсимликлардан тайёрланган дамламалардан бирида чайинг. Бу ўсимликларни исталган дорихонадан топишингиз мумкин. 

5.  Ҳомиладорлик вақтида сочларни болалар шампуни билан ювиш тавсия этилади, унинг таркибида кимёвий моддалар кам бўлиб, сочга ёмон таъсир кўрсатмайди. 

6. Ҳар куни бошни 5-10 дақиқа уқаланг. Шунда бошда қон айланиши яxшиланиб, соч илдизлари мустаҳкамланади. Ҳомиладорлик даврида сочларни асло бўяманг.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1