1

Ўзбекистон Каспий ва Қора денгиз орқали Европага юк етказиб бера бошлади

ИҚТИСОДИЁТ 19.12.2022, 11:22
Ўзбекистон Каспий ва Қора денгиз орқали Европага юк етказиб бера бошлади

"Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ ўрта коридор орқали Европага биринчи контейнер поездини юборгани ҳақида хабар қилди. 

Маълум қилинишича, 16 декабр куни "ОКМК" АЖ юклари ортилган биринчи контейнер блок поезди Болгариянинг Бургас портига юборилди. Ушбу юк поезди мис концентратидан иборат 46 та вагон ва 91 дона 20-футлик контейнердан ташкил топган. Контейнер поезди "Ўзбекистон - Туркманистон - Озарбайжон - Грузия - Болгария/ Европа" йўналиши бўйлаб 4000 км дан ортиқ масофани босиб ўтади.

Ушбу поезд хорижий ҳамкорлар Туркманистондан - "ТЛЦТ" ОАЖ, Озарбайжондан - ADY Container LLC ва Грузиядан - GR Logistics and Terminals ёрдамида амалга оширилди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1