1

Боланинг мактабдаги 6 муаммоси

СУҒДИЁНА 15.09.2016, 12:59
Теглар: Бола, Она ва бола
Боланинг мактабдаги 6 муаммоси

Биз катталар учун оддийгина кўринган кичик, масалалар болалар наздида жуда улкан муаммодек кўриниши мумкин. Шу сабабдан уларни ҳал этишда сизнинг ёрдамингиз ва қўллаб-қувватлашингиз ғоят муҳим. Хўш, болалар руҳияти билан боғлиқ вазиятларда қандай йўл тутишимиз керак? Бу ҳақида психолог Шаҳноза ХАЛИЛОВА тавсия беради.  

1.  Агар мактабга боришни истамаса...

Болалар эрталаб уйқудан уйғонишга қийналганликлари учун мактабга боришни исташмайди. Тадқиқотчилар 5-6 ҳафтадан кейин бола янги кун тартибига ўрганишини таъкидлашмоқда. Шу сабабдан фарзандингиз кун тартибига қатъий риоя қилишини назоратга олинг. Спорт тўгараклари ёки қўшимча машғулотларга яхшиси 3-4 ойдан сўнг жалб қилинг.

2.  Дарсга қизиқмаса...

Бошланғич синф ўқувчилари бу муаммога деярли дуч келишмайди. Эсини таниган болалар эса тушунмаганида, дарсга тайёр бўлмаганида қизиқмаслиги мумкин. Бола мавзуни билмаганидан қўрқиб, 45 дақиқа таҳликада ўтиради. Бундай вазиятда ўзингиз мавзуларни тушунтиринг. Аммо қўшимча дарслар билан юкламани ошириш тавсия этилмайди. 

3.  Мустақил дарс тайёрламаса...

Бола ёшлигидан ҳар нарсани тайёрига эришиб ўргангани учун дастлаб дарсларни ҳам ота-онаси билан бирга тайёрлашни хоҳлайди. Шунинг учун ота-оналар тайёр жавобни эмас, айнан нимани тушунмаётганлигини аниқлашлари ва ўша мавзуни фақатгина тушунтириб беришлари лозим. Бундан ташқари, бола билан ҳафтада беш кун эмас, айтайлик, фақат уч кунгина бирга дарс тайёрлашга келишиб олинг. Қолган кунлари эса тайёрлаган дарсини фақат текшириб беринг ва албатта, мақтаб қўйиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. 

4.  Масхара қилишса...

Бундай вазиятда ўқитувчи, директор ёки дилозорларнинг ота-онаси билан гаплашишга шошилманг. Шундай қилсангиз, болангиз энди «чақимчи» тамғасини ҳам кўтариб юришга мажбур бўлади. Яхшиси, фарзандингизнинг муаммога нисбатан қарашини тўғри шакллантиришга ҳаракат қилинг. Агар шунда ҳам вазият ўзгармаса, унинг дўстлари билан ишлашга тўғри келади.  

5.  Доскага чиқишдан қўрқса...

Бола ўқитувчисидан ёки жамоа олдида нутқ сўзлашдан қўрққани учун доскага чиқишдан чўчийди. Аввалига ўқитувчисидан ёзма равишда илтимос қиларсиз. Бу орада эса кўпчилик олдида нутқ сўзлаш кўникмаларини шакллантиришга муваффақ бўласиз.

6.  Мактаб кийими ёқмаса...

Ўсмирлар мактабга эътиборни тортадиган кийимларни кийишни исташади. Уларни мажбурламасдан, хариддан аввал фарзандингизга ҳар бир либоснинг ўз жойи ва ўрни, шунингдек, мавсуми бўлишини тушунтиринг. Либос танлашда болангизнинг ўзи ҳам иштирок этсин. Агар унинг кийим борасида сизга маъқул бўлмаган тўртта истаги бўлса, улардан иккитасини қондиришингизга келишиб олинг.

Шарҳлар

ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​ОЛМАОТА ПОЛИЦИЯСИ БОЛАНИ ЮКХОНАГА ЖОЙЛАШТИРГАН МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИНИ ЖАЗОЛАДИ

12.07.2017, 11:19

Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...
​ИТАЛИЯЛИКЛАР ОСТОНА ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН EXPO-2017 КЎРГАЗМАСИДА 2 ЁШЛИ БОЛАНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШДИ

12.07.2017, 09:53

Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...
​ТЎЛОВИ € 100 000 БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ЯШАШАДИ

11.07.2017, 14:32

Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1