1

Қатиқ ичинг, қаримайсиз!

САЛОМАТЛИК 15.09.2016, 14:24
Теглар: Саломатлик
Қатиқ ичинг, қаримайсиз!

Ҳар биримизнинг рўзғоримизда топиладиган, фойдали ичимлик – қатиқдир. Табобатда ушбу ичимликнинг бир қанча хусусиятлари эътироф қилинади. 

–  Олимларнинг бир қатор илмий тадқиқотлари натижасига кўра қатиқ сурункали гастрит, атеросклероз, диабет, ишемия, дисбактериоз ва гипертония  касалликларининг олдини олишда ажойиб восита саналади. Шифоси учун ҳар куни овқатдан 15 дақиқа ўтиб ичиш тавсия этилади. 

–  Қатиқ жигар циррози профилактикасида ҳам ўзини оқлай олган. Шунингдек, жигар фаолияти билан боғлиқ хасталикларда ҳам қатиқ ичиш фойдали. 

–  Тана вазнингизни камайтириш илинжида бўлсангиз, ёғсиз қатиқ аъло восита бўлолади. Қатиққа майда тўғралган редис ва  кўкатларни аралаштирсангиз, тайёр салат бўлади. 

–  Болалар учун ёғли қатиқнинг бир кун аввал тайёрлангани фойдалироқ. Айниқса, қорин оғриқлари, овқат ҳазм бўлиши ва ич кетиши билан муаммо кузатилса, янги ивитилган қатиқ ичилмагани маъқул.

–  Мунтазам қатиқ истеъмол қилиш қонда қанд миқдорининг ортиб кетмаслигини таъминлайди. Агар оилангизда қандли диабет билан оғриганлар бўлса, қатиқни канда қилманг.

–  Ухлашга ётишдан аввал ичилган бир стакан қатиқ ошқозон-ичакларга ижобий таъсир кўрсатиб, тинчлантиради. 

–  Асабий ва иштаҳасиз бўлсангиз, эрталаб нонуштадан ярим соат аввал бир стакан қатиб ичиб олинг. 

–  Юз терингиз қуруқлашиб кетган бўлса, қатиққа озроқ майдаланган кўкатларни аралаштириб, ниқоб ўрнида фойдаланиш мумкин.

–  Қатиқнинг тинчланитирувчи ҳамда тетиклаштирувчи ҳусусияти климакс давридаги аёллар, ҳомиладор ва эмизиклилар учун асқотади. Шунингдек, ҳайз олди безовталикларини енгиллаштиришда ҳам қатиқ ичиб туриш фойда  беради. 

–  Узоқ умр кўришни истасангиз, ҳар куни бир стакан қатиқ ичинг. Шунда организмингиз кун сайин ёшариб бораверади.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1