Асалдан 25 та шифобахш рецепт

САЛОМАТЛИК 19.09.2016, 16:05
Теглар: Саломатлик
Асалдан 25 та шифобахш рецепт

Асалнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида жуда кўп ёзиш мумкин. У  фойдали ширинлик ҳамда дори сифатида ҳар бир уйда бўлиши керак. Етти мўъжизанинг бири бўлган асал турли касалликларга дармон бўлишда чинакам мўъжиза экани қадимдан исботланган.

Ошқозон яраси безовта қилганда…

…эрталаб ва кечқурунлари бир чой қошиқ асални оғизга солиб, шимиб юрилса, фойда қилади.

Бола кечалари кўп йиғлаб чиқса…

…вақти-вақти билан лабига асал суртинг. Катталарга ҳам уйқусизликда асал ёрдам беради. Бунинг учун валериана эритмасини асалли сувга қўшиб ичиш керак.

Кўриш қобилиятини яхшилаш учун…

…асални қизил сабзи шарбатига қўшиб, доимий равишда ичиб юриш лозим.

Бош оғриса…

…бўйимодарон (тысячилистник) дамламасига асал қўшиб, соч илдизларига суртилади.

Қондаги гемоглобин даражасини кўтаради…

…агар кефирга асал аралаштириб ичсангиз.

Томоқ оғриғи ва гайморитда…

1 л. қайнаган сувга 100 гр. асал ва 50 гр. туз қўшинг. Ушбу аралашма билан томоқ ва оғиз бўшлиғи ғарғара қилинса, яллиғланиш жараёнини тўхтатади. Бурунга олиб чайилганида эса гайморитни даволашда кўмаклашади.

Қон босимини туширади…

…агар асални ялпиз ва кашнич шарбатига аралаштириб ичилса.

Тишларингизни оқартиришни истасангиз…

…асалга ерқалампир (хрен) шарбатини аралаштириб ювинг.

Тери куйиши ва бошқа муаммоларида…

…шивит сувига асал қўшиб, ярага қўйиб боғланса, ёрдам беради.

Қовуғи бўш болаларга…

…доимий равишда нўхат, асал ва петрушкани аралаштириб бериб турилса, пешоб тутишни яхшилайди.

Йўтал безовта қилса…

…илиқ сутга асал солиб ичинг.

Гриппнинг олдини олиш учун…

200 граммдан асал ва сариёғ, 20 гр. ун ва уч дона тухум сариғини қўшиб, кўпиртиринг. Аралашмани музлаткичда сақланг. Кунига 3 маҳал 1-3 чой қошиққа 1 томчи люголь эритмасидан солиб, овқатдан олдин қизил сабзи ёки лимонли сув билан ичинг.

Юз терисини тозалаш учун…

…50 граммдан асал ва бодринг сувини аралаштириб суртинг. Ярим соатдан сўнг ювиб ташланг.

Ажинларни йўқотиш учун…

…25 гр. асалга битта тухум сариғи, ярим чой қошиқ глицерин солиб аралаштиринг. Тозаланган юз терисига суртиб, 15 дақиқадан сўнг ювинг.

Фурункул ва яраларда…

1 ош қошиқ асалга 2 та тухум сариғи, ярим чой қошиқ туз ва озроқ ун солиб, хамир қоринг. Хамирча фурункул ва бошқа яраларга қўйиб боғланса, уларни осон бартараф этади. 

Буйрак муаммоларида…

Асални наъматак дамламасига қўшиб ичилса, буйракни қувватлантириб, тузлари чиқиб кетишида ёрдам беради. 

Хотира заифлашса…

200 граммдан асал, пиёз суви ва лимон аралашмасини овқатланиш вақти 1 ош қошиқдан еб турилса, хотирани мустаҳкамлайди.

Мастит давоси

Асални зайтун ёғи билан аралштириб, кўкракка компресс қилинса, маститни даволайди.

Миомага қарши чора

Жўка (липа) асали билан миомадан қутулиш мумкин. Бунинг учун ҳар куни 2-3 қошиқдан шу асални истеъмол қилинг. Прополисини эса докага ўраб, 1 ҳафта давомида кечаси қин ичига қўйилади. 3 кун дам олиб, яна бир ҳафталик даволаш муолажаси ўтказилади.

Жигар учун фойдаси

Творогга асал қўшиб истеъмол қилинса, жигарга фойда.

Косметологияда…

3 ош қошиқ творогга озроқ қаймоқ ва 1 ош қошиқ асал қўшиб, қуюқ аралашма тайёрланг. Уни юз ва бўйин терисига суртсангиз, тиниқлаштиради, юз мушаклари тонусини яхшилайди. Ҳар қандай юз терисига тўғри келаверади.

Бу қизиқ!
•  Қадимги Мисрда асал қиммати пулга тенглаштирилган. Бу анъана кейинчалик Римга ҳам ўтган. У ерда жарима пул, мол-хол ёки асал билан тўлангани маълум.
•  1 кг. асал олиш учун асаларилар 4.500 марта учиб, 6-10 млн. гулдан нектар йиғади.
•  Асал келтирувчи арилар умуман ухламайди.

Диққат!
Чой асалнинг фойдасини камайтиради. Шунинг учун асални сувга қўшиб ичиш керак.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1