1

Булғор қалампирли янгилик

СУҒДИЁНА 19.09.2016, 16:17
Булғор қалампирли янгилик

Дўлмадан зерикканлар учун

Зарур масаллиқлар: 450 гр. гўшт, 350 гр.қўзиқорин, 8 бўлак юмшоқ пишлоқ, 2 та йирик булғор қалампири, 1 бош пиёз, 8 ош қошиқ сув, 2 ош қошиқ сариёғ, ўсимлик ёғи, туз. 

Тайёрланиши: 1. Пиёзни ҳалқа шаклида тўғраб, қиздирилган сариёғда қовуринг. Сўнгра бўлакланган қўзиқоринларни солинг. 10 дақиқа қовургач, туз сепинг-да, оловни пасайтиринг, яна 5 дақиқа димланг. 

2. Гўштни юпқалаб узунчоқ қилиб тўғранг-да, зираворлар сепинг. Сўнгра қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг.

3. Булғор қалампирини иккига бўлиб, уруғларидан тозаланг. Ёғланган тоблама қолипига жойлаштиринг. Аввалига ҳар бири ичига пишлоқ бўлагини жойланг. Кейин қовурилган гўшт ва қўзиқоринларни солинг-да, пишлоқ бўлаги билан ёпинг. 190 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқада пишади. 

4 кишилик
1 соат

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1