1

Озиш истагида бўлганлар учун 7 маслаҳат!

СУҒДИЁНА 19.09.2016, 16:30
Теглар: Озиш, Аёл
Озиш истагида бўлганлар учун 7 маслаҳат!

1.  Ортиқча вазндан халос бўлишга астойдил киришган бўлсангиз, моддалар алмашинувига ҳалақит берманг. Аввало таомлангандан сўнг ширинлик ейиш одатидан воз кечинг. Шириниликхўрликни тушликкача бемалол бажаришингиз мумкин. Аммо ундан кейин оғзингизга «қулф» солганингиз маъқул. 

2.  Эрталаб нонуштагача бир стакан қайнатиб тиндирилган ёки маъданли сув ичинг. Сув тери ҳужайраларини намлантириб, кексайиш аломатларини секинлаштиради. Шу билан бирга ичаклардаги тиқинларни ҳайдайди. 

3.  Таомномангизда олти турдаги маҳсулот, албатта, бўлиши керак. Булар: ширин, нордон, аччиқ, шўр, чучук ва тахир таъмли егуликлар. Ана шунда организм ўзига керакли бўлган витаминларни қабул қилолади. 

4.  200 гр суюқ асалга яримта лимон шарбати, 1 ош қошиқ янчилган занжабил кукунини аралаштириб қўйинг. Сўнг ушбу аралашмани ҳар куни  наҳорга ярим чой қошиқдан қабул қиласиз. Асал танага қувват берса, занжабил иммунитетни мустаҳкамлайди. 

5.  Овқат вақти суюқлик ичманг.  Таомланишдан 20 дақиқа олдин ёки кейин чой ичиш мақсадга мувофиқдир. 

6.  Кечки соат олтидан сўнг енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишини лозим. Агар уйқуга ётишгача очиқсангиз, бодом, майиз ёки яшил олма ейишингиз мумкин. Ётишдан олдин эса бир стакан сут ёки қатиқ ичишга одатланинг. 

7.  Уйқуга ётишдан олдин терини озиқлантирувчи крем билан қўл-оёқ ва қорин соҳасини енгил уқаланг. Муолажа сўнгида терини аста чимдиб олсангиз ҳам бўлади. Бу терида қон айланишини яхшилайди.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1