1

Кузнинг 5 та фойдали маҳсулоти

САЛОМАТЛИК 19.09.2016, 16:39
Теглар: Саломатлик
Кузнинг 5 та фойдали маҳсулоти

Кунлар салқинлашиши билан кўпчиликда шамоллаш, ҳолсизлик, кайфиятнинг ўзгариши, стресс ҳолатлари кузатилади.  Бу муаммоларни фойдали маҳсулотлар билан ҳал этиш мумкин. Сизларнинг эътиборингизга инсон организми учун фойдали бўлган 5 та маҳсулотни ҳавола этамиз. 

1. Карам сурункали касалликларни олдини олишда ёрдам беради. Карамда барча витаминлар,  жумладан, С, В1, В2, В3, В6 ва Клар мавжуд. Барра ёки тузланган карам бирдек фойдали ва мазалидир.

2. Қовоқ — кузнинг ширин ва фойдали неъмати. Қовоқни парҳез вақтида истеъмол қилиш айни муддао бўлади. Унинг таркибида бета-каротин бўлиб, кўзни ўткирлаштиради. РР, Е, Т, К витаминлари эса анемияга даво ҳисобланади. 

3. Лавлагининг камлиги сабаб, у парҳез озуқадир. Унинг таркибида фосфор, магний, темир витаминлари мавжуд. Лавлагини димланган, қайнатилган ёки дудланган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади. Унинг барча фойдали витаминлари сақланиб қолиши учун бутунлигича тайёрлаш мақсадга мувофиқ.

4. Олманинг фойдали тарафлари ҳақида қанча гапирсак ҳам оз бўлади. Олма таркибидаги витаминлар: С, РР, В, Н, Е, ҳамда темир, магний, кальций, йод, фосфор. Ўзингизнинг овқат рационингизга олмани доимий равишда қўшинг, ва албатта, унинг фойдасини сезасиз.  

5. Селдер кўкатнинг илдизи ҳам, барглари ҳам фойдали. Юқоридаги маҳсулотларимиз каби унинг ҳам таркибида кўпгина фойдали витаминлар мавжуд. Булар: А, С, РР, Е, шунингдек, калий, темир, рух. Селдер ҳазм қилишни яхшилайди. У яна артериал босимни мувофиқлаштиради, ревматизмда ҳам жуда фойдали.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1