Мазали десертлар билан ҳам озиш мумкин!

СУҒДИЁНА 22.09.2016, 09:52
Теглар: Гўзаллик
Мазали десертлар билан ҳам озиш мумкин!

Қоматидан доим ташвишланадиган хонимлар ҳар бир луқмани ўлчаб, чамалаб, ҳисоб-китоб қилиб кейин ейдилар. Аммо иштаҳа деганлари ҳам жуда ўжар нарса экан. Ширинлик ёки тортга нигоҳлар тушганида «ҳой, тўхта» дейдиган мард топилмай қолади. Шундай пайтларда ширинликлар орасидан калорияси камроғини танлашни ўрганамиз.

Мевали кабобга тобингиз қайлай?

Ошхонага борасиз, музлаткични очасиз ва кўнглингизга ёққан меваларни олиб, ейишга қулай бўлакларга бўласиз. Уларни тахтали сихларга териб паққос тушураверинг. Ахир бундай десертнинг 100 граммида атиги 32 ккал. мавжуд. Қаранг, қоматга зиён етказмай, ширинликхўрлик қилса ҳам бўларкан.  

Желели фантазия

Бундай иштаҳани қитиқловчи ширинликлар атиги 100 килокалорияга эга эканлиги учун ортиқча сантиметрлардан халос бўлиш истагида юрган  хонимлар ўртасида «бозори чаққон» саналади. Уни тайёрлаш учун 4 ош қошиқ желатинни 0,5 пиёла сувда тиндириб қўйинг, бу орада 500 мл. ёғсиз сметанага 3 ош қошиқ шакар қўшинг. Желатин эригач, сметанали масса билан аралаштириб, тўртга бўласиз ва ҳар бирига ранг берувчи қўшимча қўшасиз. Энди чиройли қолип топиб, турли рангларни кетма-кет солингда, 2 соатга совутгичга қўйинг. Мана камалакранг желатинли ширинлик тайёр бўлди. Қолипга ёпишиб қолмаслиги учун, тайёр ширинликни 1 дақиқа қайноқ сувга солиб олсангиз ҳам бўлади. 

Ҳатто кремдан ҳам воз кечмаймиз!

Биласизми, бундай фойдали кремнинг 100 граммида 70 ккал, мавжуд, устига-устак уни тайёрлаш ҳам жуда осон. Демак, 4 ош қошиқ ёғсиз творогга 2 ош қошиқ асални аралаштиринг. Алоҳида идишда яримта бананни эзиб, асосий масаллиққа қўшинг. Хоҳишга кўра бошқа мевалардан ҳам фойдаланса бўлади.

Ўз қўлимиз билан конфет тайёрлаймиз

Бундай конфетларнинг 100 граммида атиги 150 ккал. қувват бўлса-да, мазаси ҳақиқийсидан аълороқ. Демак, ишни 150 грамм майдаланган туршак, ярим пиёла сув, ярим чой қошиқ долчин, 1/4 чой қошиқ мускат ёнғоғи ва шунча миқдорда кардамонни паст оловда қайнатишдан бошлайсиз. Қайнаб чиққач, туршак юмшаб кетгунича паст оловда милтиллатиб қўясиз. Сўнг совутасиз. 30 грамм қовурилган седана, 2 пиёла мюсли (турли донлар ва мевалар аралашмаси)ни майдалаб, биринчи масаллиққа қўшасиз. Сўнг думалоқ шаклга келтириб, кунжут билан қоплайсиз ва 30 дақиқага совутгичга қўясиз.  

Олмали чипслар

Телевизор ёки компьютер қаршисида оғзини бўш қолдирмайдиганлар учун чинакам топилма. Олмани ингичка қилиб кесиб оласиз. Газ патнисига  пергамент қоғоз тўшаб, устига паррак қилиб кесилган олмаларни териб чиқасиз. Сўнг, лимон шарбатини пуркаб, озгина долчин сепсангиз кифоя. Чипсларни 80 даража ҳароратдаги газ печида 2 соат мобайнида қуритасиз. Бундай тамадди сизга 50 ккал.га тушади. ҳам осон, ҳам ширин. Ош бўлсин!

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1