АсосийSalomatlik

Мустаҳкам иммунитет организмингиз ҳимоясидир!

Кузнинг дам иссиқ, дам совуқ «кайфияти» кимнидир йўталга, кимнидир эса аксиришга «мажбур» қилади. Бундай пайтда ҳавода «сайр» қилиб юрган инфекцияларни юқтириб олиш жуда осон. Бироқ иммунитетимизни мустаҳкамласак, ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Бу ишни ҳаражатларсиз ва тезкор ёрдамлар билан амалга оширамиз. Жуда осон, фойдали, ва муҳими, уй шароитида тайёрласа бўладиган рецептлар билан таништирамиз!

Иммунитетни тушурувчи омиллар

  • Ноқулай об-ҳаво шароитлари.
  • Қуёш нурларининг етишмаслиги.
  • Дори воситаларини кўп миқдорда қабул қилиш.
  • Турли касалликлар асорати.
  • Зарарли одатлар.
  • Жисмоний фаолликнинг сустлиги.
  • Нотўғри овқатланиш.
  • Уйқу режимининг бузилиши.
  • Организмнинг қаттиқ чарчаши.
  • Руҳий зарба.

Уй шароитида...

1.    0,5 л. қиздирилмаган писта ёғига 500 гр. майдаланган саримсоқпиёзни солиб, 3 кунга салқин жойга қўйиб қўйинг. Сўнг унга 300 гр. арпа донидан солиб, музлаткичда сақлаймиз. 1 ой давомида овқатланишдан ярим соат олдин 1 чой қошиқдан 1 кунда 3 марта ичилади. Ушбу муолажани 2 йилда 1 марта қилиш керак.  

2.  1 л. суюқ асалга 10 та лимон шарбати ва 10 бўлак саримсоқпиёзни солиб, 1 ҳафта давомида оғзи ёпилган банкада сақланг. Хар куни 1 мартадан 4 чой қошиқдан қабул қилинг. Муолажа давомийлиги — 2 ой.   

3.    200 гр. асал 100 мл. лимон шарбати ва 50 мл. ўсимлик ёғини аралаштириб, 1 чой қошиқдан наҳорда оч қоринга ичинг.   

4.    10 томчи саримсоқпиёз шарбатини илиқ сут билан аралаштириб, уxлашдан олдин ичишни одат қилинг.   

5.    2 бош пиёзни майдалаб, 200 гр. шакар билан аралаштиринг-да, 500 мл. сув солиб, паст оловда 1 ярим соат қайтинг. Совугач, 2 ош қошиқ асал соламиз. Бир ош қошиқдан бир кунда бир неча марта ичиш мумкин.  

6.    300 граммдан ўрик туршаги, тозаланган ёнғоқ ва майизни 3 дона лимон пўстлоғи билан гўштиқиймалагичдан чиқарамиз ва 1 ош қошиқ асал солиб, аралаштирамиз. Аралашмани 1 ош қошиқдан ҳар куни қабул қилинг.   

7.    2 та ўртача катталикдаги олмани пўстлоғидан тозалаб, 100 гр. майдаланган ёнғоқ билан аралаштирамиз-да, 2 та лимон шарбати ва 1 ош қошиқ асал соламиз. Оч қоринга 1 ош қошиқдан бир кунда бир неча марта ейиш мумкин.   

Тавсия этамиз!

  • Қовоқ
  • Сабзи
  • Брокколи кўкатлар
  • Цитрус мевалар
  • Сут маҳсулотлари
  • Зайтун ёғи
  • Патисон ва кабачки
  • Киви
  • Ёнғоқлар

Мустаҳкам иммунитет организмингиз ҳимоясидир! Иммун тизими кучли бўлишининг энг катта сири, бухуш кайфиятда бўлиш. Кулиб юринг, касал бўлмайсиз!

Бошқа янгиликлар