1

Қизингизни узатишдан олдин саломатлигига эътиборли бўлинг!

СУҒДИЁНА 22.09.2016, 15:03
Теглар: Аёл, Она, Ота-она, Бола, Она ва бола
Қизингизни узатишдан олдин саломатлигига эътиборли бўлинг!

— Менга «жинсий аъзолар ривожланишдан ортда қолган» деб ташхис қўйишди. Шундай бўлиши мумкинми? Бу ҳақда маълумот берсангиз...»

Ҳамида, Жиззах вилояти

 

Тиббиётда тананинг умумий ривожланмай қолиши инфантилизм деб аталади. У туғма ва орттирилган бўлиб, асосан икки тури мавжуд:

  • умумий — тана умумий ривожланишдан тўхтайди;
  • қисман — тананинг баъзи аъзо ёки тизимлари ривожланмай қолади.

 

Сабаблари

  • Болаликда бошдан кечирилган инфекцион хасталиклар;
  • бош миянинг шикастланиши ёки бошқа касалликлари;
  • юрак-қон томир тизими касалликлари (масалан, юрак пороги);
  • ички секреция безлари касалликлари;
  • яхши озиқланмаслик, яшаш шароити ёмонлиги, ота-онадаги заҳарланиш (масалан, спиртли ичимликлар, симоб, қўрғошин билан).

Инфантилизм аёлларда ҳам, эркакларда ҳам учрайди.

 

Аёллар инфантилизми

Баъзи ҳолларда жинсий инфантилизм умумий инфантилизм билан биргаликда ривожланади, баъзан эса қисмий инфантилизм ҳам учраб туради. Биринчи ҳолатда аёлнинг бутун танаси ва аъзолари, тизимларида ҳам ривожланишдан тўхташ кузатилади. Одатда бундай аёлларнинг бўйи паст, суяклари нозик ва ингичка, бўксаси эса тор бўлади. Шунингдек, кўкрак безлари ҳам яхши ривожланмайди. Жинсий аъзолар яхши ривожланмагани сабабли бундай аёлларда ҳайз цикли бузилиши, жинсий майл пастлиги ёки умуман йўқлиги, бепуштлик ёки бола ташлаш ҳоллари ҳам кузатилади.

Қисман инфантилизмда эса аёл ҳам жисмонан, ҳам руҳан тўғри ривожланган, фақатгина жинсий аъзолар анатомик ривожланмай қолган ёки нуқсонли бўлади. 

Аёллик аъзоларининг ривожланиш даражаси бир‑биридан фарқ қилади. Янги келинлик даврида жинсий аъзолар тўла ривожланмагани сабабли у қийинчиликка дуч келади. Аммо кейинчалик жинсий ҳаёт, ҳомиладорлик ҳамда туғруқ жараёнини бошдан кечиргач, бу нуқсон бутунлай йўқолиб кетиши ҳам мумкин.

 

Оқибатлари

Баъзи ҳолларда жинсий аъзоларнинг етарлича ривожланмаганлиги турмушга чиқиб, жинсий ҳаёт бошлаган қиз саломатлигига хавф туғдириши ҳам мумкин. Яъни унинг жисмоний ва руҳий саломатлигига зарар етиши натижасида аёл турли жинсий муаммоларга дуч келади. Шу боис янги уйланган йигит илк йилларда аёли билан бу борада эҳтиёткорона муомала қилиши лозим.

Жинсий аъзолар ривожланмаганлиги аёлнинг оилавий ҳаётига ҳамда руҳий ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатиши табиий ҳол. Ҳозирги кунда турмуш қуриш остонасида турган йигит ва қиз тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу жараёнда қизларнинг қай даражада тўғри ривожланганига ҳам аҳамият бериш лозим. Қизда бирор нуқсон кузатилганда бу камчиликка кўз юмиб, «ўтиб кетади» дея узатиб юбориш ярамайди. Юқорида айтилганидек, бу қизнинг ҳам оилавий ҳаётини, ҳам саломатлигини хавф остига қўйиши мумкин. Унутманг, бу ҳам бир касаллик. Шу сабабли уни шифокор назорати остида даволаб, сўнг турмушга бериш тўғри бўлади.

 

Даволаш

Энг аввало инфантилизмга сабаб бўлган касалликни аниқлаш лозим. Хасталик сабаблари қанча эрта ташҳисланиб, даво муолажалари бошлаб юборилса, шунча яхши. Айниқса, оналар энди ривожланаётган ўсмир қизларга аҳамиятли бўлишлари даркор. Қизлари спорт машғулотлари билан шуғулланишига ҳам эътибор бериш керак.

Аёллардаги жинсий инфантилизм жинсий гормонлар — эстроген ва прогестерон ёрдамида даволанади. Шу билан бирга, иссиқ муолажалар, балчиқ билан даволаш ва диатермия ҳам олиб борилади. Муолажалар билан биргаликда вақтида овқатланиш, умуман, кун тартибини бир маромга солиш тавсия қилинади.

Олий тоифали шифокор-гинеколог

Муборак ПИРИМҚУЛОВА тавсиялари асосида Мадина тайёрлади.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1