1

Қора чой ҳақида сиз билмаган 8 факт

САЛОМАТЛИК 23.09.2016, 11:25
Теглар: Саломатлик
Қора чой ҳақида сиз билмаган 8 факт

Оғиз бўшлиғини тозалайди

  • Илмий тадқиқот хулосаларига кўра, қора чой таркибидаги полифеноллар оғиз бўшлиғи касалликлари, тошма ва стоматит яраларидан ҳимоя қилади.

 

Юракка фойда

  • Европалик олимлар кун давомида 3-4 пиёла чой ичадиганларда юрак хасталикларининг юзага келиш хавфи 21 фоизга камайишини исботлашган.  Тўғри, қора чойни аччиқ дамлаб ичиш тавсия этилмайди. Аммо меъриёда бўлса, хавотирга ўрин йўқ.

 

Саратон профилактикаси

  • Маълумотларга кўра, қора чойдаги полифенол ҳамда катехин антиоксидантлари саратоннинг айрим турлари учун профилактика вазифасини ўтайди. Европалик олимлар томонидан ўтказилган илмий тадқиқот хулосаси эса қора чой истеъмол қиладиган аёлларда бачадон саратонининг юзага келиш хавфи бошқаларга нисбатан камроқ эканлигини кўрсатган.

 

Суякларни мустаҳкамлайди!

  • Мазкур ичимлик таркибидаги фитокимёвий моддалар суяклар мўртлашувидан ҳимоядир. Шу боис қора чой ихлосмандлари орасида артрит касаллиги кам учрар экан.

 

Зўриқишдан ҳалос этади!

  • Кун давомида толиққан бўлсангиз аччиқ дамланган қора чой ичиш ҳаётий қувватингизни тиклаб, кайфиятни кўтаради. Шу билан бирга асабларни ҳам тинчлантиради. Аминокислоталар ҳисобига мунтазам қора чой ичиш кортизол – стресс гормони миқдорини пасайтиради.

 

Иммунитет яхшиланади!

  • Алкиломин антитаначалари иммун тизимини рағбатлантирса, ошловчи моддалар вирусларга чидамлиликни таъминлайди. Демакки, шамоллаш, тумов ёҳуд йўтал аломатларида иссиқ қора чой айни муддао.

 

Моддалар алмашинуви фаоллашади!

  • Чойдаги ошловчи моддалар терапевтик таъсирга эга. Шундан бўлса керак ошқозондаги оғирликни бартараф этиб, ҳазм фаолиятини яхшилайди. Қолаверса организмда моддалар алмашинувини ҳам фаоллаштиради.

 

Тетиклаштиради!

Эрталабдан қўлингиз ишга бормаса ёки кайфиятингиз панд берса, бир пиёла қора чой ичинг. Олимлар фикрича, аччиқ дамланган қора чой организмни тетиклаштириб, ақлий фаолликни оширади.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1