1

Буржингизга мос лаб бўёғи танланг!

СУҒДИЁНА 26.09.2016, 14:26
Теглар: Аёл, Пардоз, Гўзаллик
Буржингизга мос лаб бўёғи танланг!

Лаб бўёғи танлаш осон иш эмас. Биз теримиз ранги, кайфиятимиз, либосимиз ранги, кундалик ишларимизга қараб лаб бўёғи танлашга одатланганмиз. Келинг, эндиги сафар буржимизга қараб танлов қилсак. Нима дедингиз?! Қани кўрайликчи, юлдузлар бизга нима маслаҳат беришаркан!

Ҳамал: малина ранг.  Ушбу бурж остида туғилган аёлларга ҳаёт туганмас байраму-шодликдан иборатдек гўё. Сиз нима xоҳлаётганингизни аниқ биласиз ва бу хоҳиш йўлида ҳамма нарсага тайёрсиз. Маймунжон ранг лаб бўёғини харид қилишни ҳозироқ истакларингиз рўйхатига киритиб қўйинг.

Савр: анор ранг. Доно, қатъиятли ўзига ишонган ва буни кўрсатишдан қўрқмайдиган аёлларга анор рангли лаб бўёқлари айни муддао.

Жавзо: тўқ ўрмон мевалари ранги. Xудди хақиқий эгизаклардай бирор янгиликни синаб кўриш ва эски одатларга содиқ қолиш каби анъаналар орасида сарсонсиз. Шунинг учун бир пайтнинг ўзида ҳам тўқ ҳам реза мевали рангли лаб бўёқларини тавсия этамиз.

Саратон: лавлаги ранг. Кўринишингиздан жуда сирлисиз, аммо қизиқишларингиз ғоят эҳтиросли (шиддатли). Шундай экан сизга тўйинган тўқ рангли xудди лавлагидек ёниб турувчи рангларни тавсия этамиз.

Асад: қизил ранг. Сиз ўзига ишонган, ёқимтой ва дангалчи аёлсиз. Пардозингиз учун тўйинган, лабларда узоқ сақланувчи бўёқлар мос тушади.

Сунбула: ўрмон мевалари ранги. Сиздек эркинликни хуш кўрувчи ва ҳамиша ақл билан иш тутувчи хонимларга совуқ рангли лаб бўёқлари айни муддао.

Мезон: майин-пушти ранг. Тарбияли, ораста ва диди нозик санамларга майин-пушти рангли лаб бўёғи янада гўзаллик бағишлайди. Бундай ранг истаган кийимингизга мослашиб кетаверади.

Ақраб: тўйинган қип-қизил ранг. Сиз ўта зийрак ва ишбилармон аёлсиз. Лабингиз тузилиши ва терингиз ранги қандай бўлса ҳам сизга тўйинган қизил рангли лаб бўёқлари ярашади.

Қавс: маржон ранг. Сиз xақиқий овчисиз. Доим улкан мақсадлар сари одимлайсиз. Бекорга, айнан ўқотар буржи остида туғилганларни қалтис вазиятлардан чўчимайдиган, таваккалчи деб ҳисоблашмайди аxир. Тежамли, шу билан бир ўринда дадил рангли лаб бўёқларини харид қилсангиз  мақсадга мувофиқ  бўлади.

Жадий: тўқ атигул ранг.  Ўта сабрли, содиқ, масъулиятли гўзаллар айнан шу бурж остида дунёга келадилар. Юмшоқ рангли лаб бўёқларини танласангиз ҳеч қачон адашмайсиз.

Далв: қирмизи ранг. Исёнкор қизиқишлар, доим биринчи ўринда бўлишга интилиш, урфга бўйсинмаслик ва керак бўлса ўзи учун урф яратувчи хонимларга қирмизи каби ажиб рангли лаб бўёқлари мос келади.

Ҳут: ёрқин-пушти ранг. Сиз жуда саҳий ва янгиликларни маъқул кўрувчи хонимсиз. Келаси сафар пардоз воситалари билан тажриба қилсангиз, ёрқин пушти ранг лаб бўёғидан фойдаланиб кўринг.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1