1

Соч бўяшнинг 15 қоидаси

СУҒДИЁНА 26.09.2016, 14:48
Теглар: Аёл, Гўзаллик
Соч бўяшнинг 15 қоидаси

Руҳшунослар фикрича, аёл кишининг соч рангини ўзгартириши янгиликка интилиш ифодаси экан. Чиндан ҳам, бўёқ соч толаларимизни зарарлашига қарамай, у ташқи кўринишимизга мафтункорлик бахш этади. Биламизки, сочни уй шароитида мустақил бўяш мумкин. Аммо сартарош ёрдамисиз бу борада бир қанча камчиликларга йўл қўйишимиз ҳам бор гап. Шу боис бугун сизга Стилист Санобар ҚУДРАТОВА тавсиялари асосида сочни тўғри бўяш қоидаларини ўргатмоқчимиз.

1. Тайёргарликни бир ой аввалдан бошлаш лозим. Сочни бўягунимизга қадар озиқлантирувчи ниқоблар билан  витаминларга тўйинтирсангиз у камроқ зарар кўради.

2. Бўёқни тўғри танлаш даркор. Кўпчилик бўёқ қадоғидаги суратга таянади. Шу рангга бўясам, менинг ҳам сочим худди шундай бўлади, деган фикрга бориш нотўғри. Яхшиси, сочингизнинг асл рангини ҳисобга олинг. Масалан, тим қора сочлар бошқа рангни ўзлаштира олмайди. Уларни очартириш учун аввал табиий рангни “ювиш” (“куйдириш”) керак. Кейин эса бўёқда исталган рангни бериш мумкин.

3. Нам сочни бўяш осон, аммо самарасиз. Ранг яхши  чиқиши учун бўяшдан аввал сочни обдон қуритинг.

4. Cочни қисмларга бўлиб бўясангиз, ранг бир хил бўлади. Бўёқни илдизлардан бошлаб суртиш керак.

5. Бўяшда сочлар тоза эмас, кирланган бўлиши керак, деган гапга таяниб, баъзи гўзаллик салони мутахассислари бўяшдан бир неча кун аввал сочни шампунь билан ювмасликни маслаҳат беришади. Аммо бу нотўғри! Шунчаки бир-икки кун аввал ювилган сочга бўёқ суртилса, бош терисини қоплаб олган ёғлар туфайли соч илдизи камроқ зарар кўради.  

6. Сочни бўягач, орадан икки-уч кун ўтмай туриб, ювмаслик кераклиги ҳақиқат. Нега деганда, ранг соч толаларига сингиб олиши учун имкон бериш керак.

7. Бўёқни ювиб ташлашда сувнинг илиқлигига аҳамият бериш керак. Иссиқ сув соч рангини хиралаштиради, шунингдек, бош терисини зарарлайди.

8. Сочни ювгач, ойнага қараганингизда ранг истаганингиздан тўқроқ кўриниши табиий. Бунга намлик сабаб бўлиши мумкин. Қуритиб кўринг. Ҳамон кўнглингиз тўлмаётган бўлса, тезда шампунь ва кондиционер билан сочни ювинг.

9. Сочингизнинг янги ранги ёқмаётган бўлса, дарҳол бошқа бўёқ билан тажриба ўтказишга тушманг. Акс ҳолда бош терисига қаттиқ зарар етади. Ҳеч бўлмаса, икки ҳафта сабр қилиб, бу вақт ичида сочингизни озиқлантириш билан шуғулланинг.

10. Исталган ранг узоқ сақланиши учун доимий равишда бўялган сочларга мўлжалланган махсус шампунь, бальзам ва кондиционерлардан фойдаланган маъқул.

11. Бўёқдан ювилган сочларни фен билан эмас, табиий қуритишга ҳаракат қилинг. Фен бўёқ берган эластиклик ва ялтироқ жилога путур етказади. Шунингдек, бўялган сочларни доимо фенда қуритиб юриш ҳам рангнинг тез ўзгаришига олиб келади.

12. Янги номдаги бўёқни ишлатишдан аввал уни бош терисининг кичик бир қисмида қўллаб кўриб, аллергик реакцияларга таъсирчанликни текшириш керак.

13. Соч ранги тўқ бўлиши учун бўёқни инструкцияда кўрсатилган муддатдан узоқ вақт ушлаб туриш фойдасиз бўлибгина қолмай, бош териси учун кони зарар ҳамдир.

14. Сочларингиз узун бўлса, ҳеч иккиланмай, бўёқдан 2 та харид қилинг. Уни кўпайтириш учун шампунь ёки бошқа суюқлик қўшиш мумкин эмас.

15. Бўялган соч парваришга муҳтож бўлиб қолади. Сочингиз рангини ўзгартириш баробарида унинг мустаҳкамлиги ва соғломлигини сақлаб қолиш ниятида бўлсангиз, энди табиий маҳсулотлардан тез-тез ниқоб тайёрлаб туринг. Масалан, тухум, асал, лимон, қатиқ, бодом ёғи қўшиб тайёрланган ниқоб бўялган соч учун жуда фойдалидир. 

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1