– Эҳтимол саволим эриш туюлар, аммо ўсмир ёшидаги қизимдан ҳавотирдаман. Яқин кунлардан бери овози дағаллашиб бораётганини сезаяпман. Ваҳоланки илгари бундай бўлмаган. Шамоллаш, томоқ оғриқлари йўқ. Балоғат давридаги ўзгаришларга йўйсам, ўйланиб қолаяпман агар бу гормонлар таъсирида бўлса ўтиб кетармикан? Умуман, бу ёшда овоз йўғонлашиши мумкинми?
Чарос Отажонова, Самарқанд вилояти
– Ўсмирлик даврида гормонларнинг секретор мароми бузилади. Яъни гормонлар кўпайиши мумкин. Бу эса айрим ҳолларда овоз дағаллашишига сабаб бўлади. Аммо бу вақтинчалик ҳолат. Бордию овоз йўғонлашиши балоғат давридаги ўзгаришларни истисно этган ҳолда қалқонсимон без касалликлари овоз пайчаларининг зарарланиши кабилар билан боғлиқ бўлса, тиббий текширувдан ўтиш талаб қилинади. Диққат қилинг, агар қизингизда семириш, соч тўкилиши, ич қотиши, терисининг қуруқлашиши, ҳайзнинг бузилиши кабилар ҳам кузатилаётган бўлса, қалқонсимон безнинг УТТ текшируви билан бирга гормонлар таҳлили ( ТТГ эркин Т4) ни ҳам бажариш лозим. Тиббий хулоса натижасига кўра лозим топилса, зарур муолажалар буюрилади.
26.09.2016 15:03