1

Фарзандларимизни ўзимиз ёлғончи қилиб тарбиялаётганимизни билармидингиз?

СУҒДИЁНА 29.09.2016, 15:22
Фарзандларимизни ўзимиз ёлғончи қилиб тарбиялаётганимизни билармидингиз?

Фарзандларимизни ўзимиз ёлғончи қилиб тарбиялаётганимизни биласизми?! Қандай қилиб дейсизми? Мана кўринг:

Ушбу воқеалар ота-оналарнинг ўзи билмаган ҳолда болаларига ёлғон гапиришни ўргатиб қўйишини кўрсатиб беради. Бу хатолар эса болаларга келажакда муаммолар келтириб чиқаради!

ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАРГА НАЗАР СОЛАМИЗ:

БОЛА АЙБДОР ЭМАС

Катта фарзандим 2,5 ёш бўлганида мен аквариумга кимдир термометр тушириб юборганини кўрдим. Уни ўғлим қилгани аниқ эди. Мен ундан сўрадим: «Термометрни сен тушириб юбордингми?». «Йўқ», – дея жавоб берди у. Юзидан алдаётгани билиниб турарди. «Нима қилиб қўйдинг?», – деб қайта сўрадим мен. «Мен шунчаки текширмоқчийдим», – деб жавоб берди у.

У алдадими? ЙЎҚ, шунчаки у вазиятни бошқа кўз билан кўрди. У аквариумда ниманидир текшираётган вақтда термометр ичига тушиб кетган. Муаммо баратараф бўлиши учун аквариумга тегиш керакмаслигини муҳокама қилиш етарли эди.

Аҳир шу вақтда уни ёлғончиликда айблаб уришишимиз мумкин эди-ку, тўғримасми.

Агар бола фантазиясини ишга солиб, қандайдир воқеалар ўйлаб топса бу унинг болалик онлари учун одатий ҳол. Бу ёлғон эмас, фантазия. Агар бола қандайдир фойда олиш учун ёки жазодан қочиш учун ёлғон гапирса, бу нарса ота-онани огоҳ бўлишга чорлайди.

ЁЛҒОН ТУҲМАТ

5 ёшли боланинг отаси уйда ўзининг қайирма пичоғини қидира туриб, ўғлини пичоқни олганликда айблади.

Ўғил кўз ёш билан ҳеч нарсада айбдор эмаслигини айтди. Ота ишонмади ва ўғлига жазо бериб, уни кинога олиб бормади.

Бир неча кун ўтгач ота пичоғини топди, аммо ўғлининг олдида кечирим сўраб ўтирмади. Тўғрида, боласининг олдида обрўсини “тўккиси” келмаган...

Бола рост гапирганида унинг гапига ҳеч ким ишонмади. Ота-она билан доим ростгўй бўлишнинг нима кераги бор? Барбир жазоланади-ку. Шу сабабли кейин бола тасодифан ниманидир синдириб қўйиб, ҳеч нарса бўлмагандай иш тутади ва қилган ишини ҳам яширади.

Бола ростини айтса отаси жазолайди, ҳунук сўзлар айтиб, уни ҳақоратлайди. Шу сабабли бола алдашни жоиз деб топади.

 «ОНАНГГА ҲЕЧ НАРСА АЙТМАЙ ҚЎЯВЕРАМИЗ»

7 ёшли қизалоқнинг шоколадга аллергияси бор. Аммо...

....Аммо унинг «меҳрибон» бувижониси бор ва у доимий равишда набирасига шоколад бериб, “Онангга ҳеч нарса айтмаймиз, бу иккимизнинг сиримиз бўлиб қолади!” дея огоҳлантиради.

Бундай сирлар набира ва буви ўртасида жуда кўп бўлади, она эса болани аллергиядан даволашда давом этаверади...

Лекин қизалоқ кундалигидан ёмон олган баҳолари саҳифаларини йиртишни бошлаганида буви болаларнинг ёлғончилигидан нолишни бошлайди, ваҳоланки ёлғон гапиришга унинг ўзи ўргатганини ҳаёлига ҳам келтирмайди.

Шу сабабли яхшиси болага ҳар қандай ҳолатда ростгўй бўлишни ўргатайлик, уларни рост гап учун жазоламайлик, шундагина унинг сиздан сири ва ёлғони бўлмайди!!!

АНА ШУНДАЙ ХАТОЛАР ҚИЛИБ ҚЎЯЁТГАНИНГИЗНИ СИЗ ҲАМ ПАЙҚАГАНМИСИЗ?

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1