1

Толибон амалдорларга қариндошларини давлат лавозимларига ишга олишни тақиқлади

ЖАМИЯТ 22.03.2023, 20:35
Толибон амалдорларга қариндошларини давлат лавозимларига ишга олишни тақиқлади

Толибоннинг олий раҳбари афғон Толибон маъмуриятидаги амалдорларга қариндошларини давлат лавозимларига ишга олишни тақиқловчи фармон чиқарди. 

Раҳбар Ҳибатуллоҳ Охундзода, шунингдек, барча Толибон амалдорларига ўз ўғиллари ва маъмуриятда ишлаётган бошқа қариндошларини ишдан бўшатишни буюрди.

“Вазирлик, идора ва мустақил идораларнинг барча мансабдор шахсларига ҳеч кимнинг оила аъзолари ёки қариндошларини давлат лавозимига тайинлашига йўл қўймаслик топширилди”, — дейилади қарорда.

Охундзода фармонида, шунингдек, барча Толибон амалдорларига бўшатилган лавозимларни зудлик билан уларнинг ўғиллари, оила аъзолари ёки қариндошлари бўлмаган шахслар билан тўлдиришлари буюрилган.

Толибон Афғонистонда ҳокимиятни 2021 йил август ойи ўрталарида АҚШ ва НАТО қўшинларининг 20 йилдан сўнг  олиб чиқиб кетиши фонида қўлга киритди. Мўътадилроқ позицияга эга бўлиш ҳақидаги дастлабки ваъдаларга қарамай, Толибон Афғонистонда аввалги ҳукмронлиги даврида бўлгани каби ислом қонунлари ёки шариатнинг қаттиқ талқинини аста-секин тиклади.

Эндиликда қизларнинг олтинчи синфдан кейин мактабга бориши, аёлларга эса ишлаш, ўқиш, эркак ҳамроҳлигисиз саёҳат қилиш, ҳаттоки боғлар, спорт заллари ёки ҳаммомларга бориш тақиқланган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1