АсосийSport

Самарқандлик дзюдочи қиз Олимпиада чемпионини 40 сонияда мағлуб этиб, “Катта дубулға” турнири ғолибига айланди (видео)

'Самарқандлик дзюдочи қиз Олимпиада чемпионини 40 сонияда мағлуб этиб, “Катта дубулға” турнири ғолибига айланди (видео)'ning rasmi

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида -52 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мусобақа ғолибига айланди.

Барча беллашувларни муддатидан аввал якунлаб келаётган дзюдочимиз финалда ҳам Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Дистрия Красничини атиги 40 сония ичида таслим этди.

Бу Келдиёрова учун “Катта дубулға” турнирларидаги тўртинчи олтин медаль ҳисобланади. Ушбу ғалаба орқали у жаҳон рейтинги учун 1000, Париж-2024 йўлида 500 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.

 

    Бошқа янгиликлар